"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Дардларга дармон ҳамшира

Ҳамида Қидирова беморларнинг соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашиб, уларга қувонч беришдек эзгу касб – ҳамшираликни танлади.

Эпчил, ширинсухан ва масъулиятли ҳамшира қиз тажрибали устози Тозагул Душеновадан йўл-йўриқ ўрганиб, ишда катта тажриба орттирди.

–Бу ерга шифо истаб келган ҳар бир бемор кўнглида соғайиб кетишига умид уйғотиш энг биринчи вазифамиз, – дейди Ҳамида ўз касби ҳақида. – Айниқса, руҳий беморларга яхши муомала дорилардан ҳам кучлироқ таъсир қилади. Мен бунга 20 йиллик иш фаолиятим давомида кўп бора амин бўлганман. Бу-гунги кунда кўп тармоқли марказий поликлиниканинг руҳий касалликлар хонасида рўйхатда турган 1402 нафар беморни йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказишга жалб қилиб, саломатлигини назорат қилиб бормоқдамиз.

О.Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: