"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

Чекка қишлоқдаги замонавий шифо маскани

Бизнинг Бердақ номли қишлоқ врачлик пунктимиз ходимлари Назархон овулидаги 778 та хонадонда истиқомат қилаётган 4470 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб, уларнинг саломатлигини яхшилашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Қишлоқ врачлик пунктимизда фаолият кўрсатаётган икки нафар шифокор ва 11 нафар ўрта махсус тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан овулимиз аҳолиси саломатлигини яхшилашда бир қанча яхши натижаларга эришилмоқда.

Аҳоли саломатлигини мунтазам равишда назорат қилиб боришимиз, уларга зарур бўлган тиббий ёрдамларни ўз вақтида кўрсатишимиз натижасида оналар ўлими тўхтади, болалар ўлими эса кескин камайди.

Овулимизда яшовчи аҳолининг 1192 нафарини туғиш ёшидаги аёллар, 93 нафарини 1 ёшгача бўлган болалар, 206 нафарини балоғат ёшидаги ўғил-қизлар ташкил этади.

Қишлоқ врачлик пунктимиз ходимлари овулда истиқомат қилаётган 10 нафар имтиёзли гуруҳдаги фуқароларга, 46 нафар ногиронларга ва бошқа ёрдамга муҳтож кишиларга мунтазам равишда тиббий ёрдам кўрсатишга доимо эътибор берадилар.

Патронаж ходимларимиз хонадонларга ташрифлари пайтида фуқароларга соғлом турмуш тарзига эътиборни кучайтириш, оналар саломатлигини яхшилаш натижасида соғлом фарзандни дунёга келтириш, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш юзасидан кенг турда тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Назархон овули “Обод қишлоқ” дастури асосида ободонлаштирилаётганлиги боис бизнинг қишлоқ врачлик пунктимиз ҳам янги қиёфа касб этди. Биз айни кунда чиройли бинода ва шинам хоналарда фаолият кўрсатаяпмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Улуғбек ЯВҚАШЕВ, Бердақ номли ҚВП мудири.

Янгиликни бўлишинг: