"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Экологик муҳитни асраш, очиқ сув манбалари, тупроқ ва атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан кенг кўламли ишлар мунтазам давом эттириб борилмоқда.

Марказ томонидан жами 768 та объект, шундан 107 таси коммунал-гигиена, 159 таси саноат корхоналари, 132 таси болалар ва ўсмирлар муассасалари, 370 таси овқатланиш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва савдо дўконлари сифатида ҳисобга олинган. Барча объектларда тегишли қоидалар асосида мунтазам равишда санитария назорати ўтказиб борилмоқда.

Туман ҳудудида 40 та озиқ-овқат ишлаб чиқариш, 104 умумий овқатланиш ҳамда 226 савдо шохобчаси рўйхатга олинган бўлиб, шундан 330 корхонада 2018 йил давомида тиббий кўрик мониторинги ўтказилган. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини аниқлаш мақсадида олинган 235 синама кимёвий кўрсаткичларга, 171 синама, 20 суртма бактериологик кўрсаткичларга олинган таҳлил намуналари текширилди.

Манғит “Деҳқон бозори” ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тиббий кўрикдан ўтиши таъминланиши юзасидан иш режа асосида ҳар 6 ойда бир марта тиббий кўрик мониторинги ўтказилмоқда. Мониторинг жараёнида аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида овқатдан заҳарланиш, хусусан, ботулизм ҳамда шу каби ҳар хил юқумли ошқозон-ичак касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш учун уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сотишнинг таъқиқланиши, савдо расталари ва ҳудудларда санитария қоида ва меъёрларига қатъий амал қилиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш ва санитария- тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Гулшод Тожибоева, ДСЭНМ шифокори.

Янгиликни бўлишинг: