"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

Юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар самара бермоқда

Юқумли касалликлар инсон саломатлиги  учун жиддий хавф  ҳисобланади. Шунинг учун  бундай касалликларнинг олдини олиш мақсадида  бола туғилганидан бошлаб, белгиланган ёшларда тегишли препаратлар  билан  эмланади.

Туманимизда ўтган давр мобайнида ўта хавфли юқумли касалликлар ва бошқариладиган инфекциялардан  шол, бўғма, қоқшол, қизамиқ,  қизилча, вирусли гепатит “В” касалликлари қайд қилинмади.  Аҳоли орасида юқумли касалликлар, яъни вирусли гепатит, ОИВ, ботулизм, қутуриш касалликлари ва бошқаларнинг олдини олиш  бўйича туман Давлат санитария маркази ходимлари томонидан уйма-уй юриб, тушунтириш ишлари ўтказилмоқда. Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ва бошқа уй ҳайвонлари, паррандалар орқали юқиши мумкин бўлган юқумли касалликлар тўғрисида ҳам  маҳаллаларда, таълим-тарбия муассасаларида, объектларда  кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида тумандаги барча даволаш ва даволаш-профилактик тиббиёт муассасаларида санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши, дезинфекция ва стерилизация режимининг сақланиши, касалхона ички инфекцияларининг келиб чиқиши кабиларнинг олдини олиш мақсадида марказ томонидан  кенг қамровли профилактик ишлар амалга ошириб борилмоқда. Марказий шифохона, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва врачлик пунктларида, ҳатто хусусий шифхоналарда ҳам доимий назорат ўрнатилган бўлиб, санитария ҳолати мунтазам  текширилмоқда. Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиладиган сартарошхона, гўзаллик салони ва бошқа маиший объектларда ҳам санитария-гигиена талабларининг бажарилиши доимий равишда назорат қилинмоқда.

Нигора  Эшимова, туман ДСЭНМ санитария- гигена бўлими мудири.

Янгиликни бўлишинг: