"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Мавсумга тайёргарлик етарли даражада амалга оширилди

“Қорақалпоғистонгаз” филиали Беруний туманлараро газ таъминоти 6- сонли участкаси туман корхонаси томонидан ҳам 2018-2019 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Истемолчиларни етарли даражада табиий газ билан таъминлаш бўйича режага мувофиқ муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича режага муофиқ 214 тақсимлаш пунктида газ тақсимлаш қувурлари тафтиш қилинди. Газ қувурларини босим остида зичликка синаш ишлари 29,4 км. да амалга оширилди. Ер ости газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш 42,7 км. да, қувурларни бўёқлаш эса 6,5 км. да бажарилди. Қишни талофатларсиз ўтказиш мақсадида Тумангаз филиали томонидан мавсумга тайёргарлик ишлари етарли даражада бажарилди.

Янгиликни бўлишинг: