"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

2020 йилда «Тахиатош ИЭСда қўшимча 2 та буғ-газ қурилмаси ишга туширилади

2020 йилда «Тахиатош ИЭСда қўшимча 2 та буғ-газ қурилмаси ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги қарори иловасида кўрсатиб ўтилган.

Қиймати 678,2 млн. АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 300 млн. АҚШ доллари миқдорида Осиё тараққиёт банки маблағлари, 230,7 млн. АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Pеспубликаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, 120,2 млн. АҚШ доллари миқдорида давлат бюджети маблағлари ва 27,3 млн.АҚШ доллари миқдорида «Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари жалб қилинади.

Қарор билан тасдиқланган “2018 — 2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»га кўра жорий йил ноябрь ойида қурилиш майдончасига 1-рақамли ва 2-рақамли газ турбиналарини етказиб бериш, келаси йил июль ойида 2 та буғ-газ турбиналарини етказиб бериш режалаштирилган. “Йўл харитаси”да Тахиатош ИЭСдаги 1-рақамли буғ-газ қурилмаси 2020 йил июнь ойида, 2-рақамли буғ-газ қурилмаси эса 2020 йил сентябрь ойида ишга туширилиши кўрсатиб ўтилган.

Янгиликни бўлишинг: