"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Аёл-қизлар спорт ҳафталигида фаол иштирок этдилар

Ҳафта бошида туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган спорт ҳафталиги машғулотлари бошланган эди. Барча машғулотларда туман аёл-қизлари

фаоллик билан иштирок этдилар. Ҳафталик доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида қатнашган аёл-қизлар ҳам эпчил ва чаққонликларини намойиш этдилар.

Ҳафталикнинг сўнгги кунида ўтказилган аэробика ва гимнастика машғулотларида туман Маданият булими ходималари қатнашдилар.Машгулотлар тугагач, Болалар-ўсмирлар спорт мактабида туман Маданият бўлими ходималари уртасида спортнинг теннис тури буйича мусобака ташкил килинди. Мусобақада 15 нафар аёл-қиз иштирок этди. Мусобақа ғолиблари , шунингдек, спорт ҳафталигида давомида ҳам фаоллик кўрсатган аёл-қизларга “Фахрий ёрлиқ” лар ва совғалар топширилди.

Насиба Эшчонова, Туман Маданият бўлими ходими.

Янгиликни бўлишинг: