"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

НОҚОНУНИЙ ТУPАP ЖОЙЛАPГА КАДАСТP ҲУЖЖАТЛАPИ ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки, шу йилнинг 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон Қарори қабул қилинган эди. Мазкур Қарорга мувофиқ келаси йилнинг май ойига қадар Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция ўтказилмоқда.

Айни пайтда акция белгиланган тартиб-таомилларга кўра ўтказилмоқда. Туманимизда ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи эътироф этилиши бўйича 300 нафар фуқаро мурожаат этган бўлиб, шу кунга қадар 70 нафар фуқарога мулкни эътироф этиш бўйича қарор чиқариб берилди ва мурожаат қаноатлантирилди. 38 нафар фуқаронинг аризаси эса 461-сон қарор талабларига тўғри келмаганлиги сабабли рад этилди. Қолган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда.

Белгиланган тартибга кўра мулк ҳуқуқи эътироф этилиши учун фуқаро давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилади. Аризага мурожаат этувчининг паспорти нусхаси, оила аъзолари ҳақида, шунингдек, ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази ходими ҳужжатларни қабул қилиб олганидан кейин ҳужжатлар пакети ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Pеспубликаси ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиалига юборилади.

Филиал вакили уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, унинг планини шакллантиради, уни ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссиясининг аъзоларига юборади.

Комиссия аъзолари 5 календарь кун мобайнида иморатни жойига борган ҳолда ўрганадилар ва филиалга ўз хулосаларини тақдим этадилар.

Далолатномада ўзбошимчалик билан қурилган иморатни эътироф этиш мумкинлиги кўрсатилган бўлса, шу куниёқ энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида йиғим тўлаш учун ҳисобварақ-фактура шакл-лантирилади. Мурожаат этувчи 4 иш куни мобайнида тўловни амалга оширади.

Комиссия далолатномада ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмаслиги тўғрисида хулосага келган бўлса, шу куниёқ рад этиш асослари кўрсатилган тегишли хатни давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этувчига юборади.

Pад этиш ҳақидаги хатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган фуқаро бир марталик акция муддати тугагунга қадар ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан ҳуқуқни эътироф этишни сўраб яна мурожаат қилишга ҳақли.

Комиссия қароридан норози бўлган тақдирда қарор устидан юқори турувчи вилоят ёки республика даражасидаги комиссияга ёхуд судга шикоят қилиш мумкин.

Бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари бекор қилинади. Шундай экан, акциянинг амал қилиш муддати давомида – келаси йилнинг май ойига қадар туманимиз фуқаролари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраб, туман Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Жасур Норимов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси ер тузиш ва

кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг

туман филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи.

Нафиса ХУДОЙБЕPГАНОВА,

туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: