"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

МЎЛ ҲОСИЛГА ПУХТА ЗАМИН ЯPАТИЛМОҚДА

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга катта эътибор берилди. Айниқса, ризқ-рўзимиз манбаи ҳисобланган ғаллачилик жадал суръатлар билан ривожланди.

Бир неча йилдирки, туманимизда фаолият кўрсатаётган 400 дан зиёд фермер хўжаликлари жами 3000 гектар майдонда ғалла етиштириб келади. Фермер хўжаликлари раҳбарларининг деҳқончилик сир-синоатларини ўрганишдаги ҳаракатлари уларнинг бу борадаги тажрибаларининг ошишига омил бўлаяпти. Шу боисдан ҳам уларнинг кўпчилиги ғалла ҳосилдорлигини 60-70 фоизга кўтаришга муваффақ бўлмоқдалар.

Бу йил туманимизда фаолият кўрсатаётган 423 та фермер хўжаликларида дастлаб 3000 гектар майдонга кузги буғдой экилди. Шундан кейин яна мавжуд имкониятлар ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимининг шу йил 5 октябрдаги 602-сонли қарорига асосан 350 гектар майдонга қўшимча равишда ғалла экиш белгиланди.

Ҳозирги кунга туманда жами экилган кузги буғдой 3350 гектарни ташкил этади.

Айни кунда туманда буғдой экилган далаларга маҳаллий ўғит ташиб чиқариш ишлари қизғин давом этаяпти. Бу ишда “Манғит дон” филиали, “ҚP Агрокимёҳимоя” АЖ туман филиали ва туман Ветеринария бўлими жамоалари баракали меҳнат қилмоқдалар. Шу кунгача “Манғит дон” филиали томонидан 5025 тонна, “ҚP Агрокимёҳимоя” АЖ туман филиали томонидан 5025 тонна ва туман Ветеринария бўлими томонидан 1675 тонна маҳаллий ўғит жамғарилди.

Шу кунларда ғалла экилган майдонларни суғориш ишлари ҳам белгиланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Униб чиққан буғдой майсаларини шарбатли сув билан суғориш мақсадида ҳар 3 гектар майдонда биттадан, жами 1115 та ҳандак тайёрланди.

Суғориш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида фермер хўжаликларидан 600 нафар сувчи ажратилди ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сув хўжалиги ташкилотларидан 317 нафар, СИУлардан 35 нафар ходим масъул қилиб бириктирилди.

Айни кунда кузги ғалла экилган барча далаларимизда униб чиққан буғдой майсаларини парваришлаш ишлари юксак агротехника қоидалари асосида амалга оширилаяпти.

Деҳқонларимизнинг бундай ҳаракатларини кўриб, келгуси йилда ҳам буғдой хирмонларимизнинг янада юксак бўлишига ишончимиз ортади, албатта.

Уйшин маҳалласидаги “Нурулла Хидиров” фермер хўжалигида келгуси йил ҳосили учун 12 гектар ерга буғдой экилган эди. Айни кунларда ушбу майдонларда тўлиқ ниҳол олинди ва парвариши бошлаб юборилди.

Суратда: мазкур фермер хўжалиги раиси Нурулла Хидиров (ўнгда) “Абдусобиров Мадиёр“ фермер хўжалиги раиси М.Абдусобиров билан буғдой ниҳолларини кўздан кечирмоқда.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: