"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ЎЗГАЛАP ТАШВИШИГА ЕЛКАДОШ ИНСОНЛАP

Агар сен ўзингдаги оғриқни сезсанг – тириксан, ўзгалардаги оғриқни сезсанг – инсонсан.

Аждодларимизнинг асрлар оша синовидан ўтиб келган бу ҳикматнинг мағзини чақиш ҳар биримизни чор-атрофимиздаги юртдошларимиз ҳаётига чуқурроқ назар солишга, яхши-ёмон кунларда ҳамнафас бўлишга ундайди, бири бахтсиз тасодиф туфайли, бири касаллик туфайли иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий-маънавий далда бўлишга ундайди.

Ўзгалар ғамини чекмаса, одам

Анга нолойиқдир инсон деган ном, –

деб ёзган эди Саъдий Шерозий.

Қувонарлиси, ҳалол меҳнати туфайли ўз оиласининг фаровонлигини таъминлабгина қолмай, кам таъминланган, моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалардан мурувватини аямай келаётган саховатли инсонлар орамизда кўп.

Бизнинг Жумуртов шаҳарчамизда ҳам бундай сахийқалб инсонлар талайгина.

Яқинда кексалик нафақасидаги Жумабой ҳожи Авазматов кам таъминланган 3 та оилага 200 минг сўмдан, 1 та оилага 400 минг сўмдан пул хайрия қилиб, муҳтожларнинг дуосини олди.

Шунингдек, Улуғбек Қалимбетов кам таъминланган етти оилага бир қопдан ун, 7 килограмдан ёғ, Бахтиёр Нуржонов эса бешта оилага 130 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилдилар. Қурилиш ташкилоти раҳбари Pустам Юсупов ҳам ҳар йили кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳайит, байрамларда совға улашиб, кўпчиликнинг олқишини олаётир.

Бир кўнгил – минг Каъба – дейди халқимиз.

Халқнинг кўнглини олиб, ташвишига елкадош бўлаётган шаҳарчамизнинг бундай фуқаролари билан биз ҳақли равишда фахрланамиз.

Аминбой ХЎЖАМУPОДОВ,

Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғини раиси.

Янгиликни бўлишинг: