"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ОИЛАВИЙ МУАММОЛАP ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий фаоллигини ошириш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Мустақиллик йилларида бу борада муайян ишлар олиб борилган бўлса-да, хотин-қизлар манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича механизм яратилмаган эди. Натижада ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган оилалар, аёллар ва ёш қизларга чинакам ёрдам бериш бўйича самарали фаолият олиб борилмаган, оқибатда кўплаб масалалар тўпланиб қолган эди.

Буларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ва бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан юқори поғонага кўтариш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиб, оилаларда меҳр-оқибат барқарор бўлишини таъминлаш, айниқса, никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларини мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажралишларнинг олдини олиш, нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшилаш бўйича чоралар кўришга шахсий жавобгар қилиб белгиланган эди.

Фармонга мувофиқ туманимизда ташкил этилган “Оила” марказида ўтган давр мобайнида қандай ишлар амалга оширилди? Бу борада марказ бош мутахассиси Гулшод Юсупова шундай дейди:

– Туманимизда мавжуд 43 минг 546 та, шундан 8 минг 430 та ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 15 май – Халқаро оила кунига бағишланган тадбирлар режалари ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. 2018 йил 10-17 май кунлари Pеспубликада “Мустаҳкам оила ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан корхона ва ташкилотларда, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида, барча маҳаллаларда “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусида 21 та маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди. 2018 йил 17 май куни туман истироҳат боғида Халқаро оила кунига бағишланган катта байрам тадбири ўтказилди. Дастур доирасида тумандаги 49 та овул ва маҳаллаларда “Ибратли оила” кўрик-танлови ўтказилди ва унда 5 та ҳудуддан 36 та ибратли оилалар ҳудудий босқичда иштирок этишди. Ғолиб бўлган 6 та оилаларга туман босқичида қатнашиш учун йўлланмалар берилди. Танловнинг туман босқичида қатнашиб, 1-ўринни эгаллаган холимбеглик Зиёдбой Тангирбергеновлар оиласи “Ибратли оила” кўрик-танловининг Pеспублика босқичида ҳам фаол қатнашди. Шу билан бирга 36 та маҳаллаларда намунали оилаларнинг хонадонларига ибрат олиши учун ёш оилаларнинг ташрифлари ташкил этилди, 2 та кам таъминланган ногирони бор оилаларга саховат ёрдамлари кўрсатилди ва 31 та низоли оилалар яраштирилди, 21 та таълим муассасаларида оила муқаддаслиги мавзусида савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилди.

Оилалар ва фарзандлар саломатлигини сақлаш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникада ва Бердақ қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўриклар ташкил қилиниб, жами 568 нафар аёллар ва 354 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилди.

Туман бўйича 2 та оила бошлиғи ичкиликка ружу қўйгани, 1 та оилада қайнона-келин келишмовчилиги туфайли мунтазам жанжал келиб чиқаётгани учун профилактика инспектори, маҳалла посбони бириктирилди ва мунтазам хабардор бўлиб турилибди.

Август ойида овул ва маҳаллаларда “Биз оилавий ажримларга қаршимиз” шиори остида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ойлиги ўтказилди. Ойлик давомида 31 та оилавий ажримнинг олди олиниб, эр-хотин ва қайнона-келинлар яраштирилди. Шунингдек, маҳаллаларда “Энг яхши қайнона-келин” ҳудудий танлови ва 22 сентябрда мазкур танловнинг туман босқичи ўтказилди, ғолиблар туман Хотин-қизлар қўмитасининг ва “Оила” маркази туман бўлимининг ташаккурномаси, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу кунгача оилаларнинг ички муносабатларини мустаҳкамлаш, шахслараро муносабатларни анъанавий оилавий қадриятлар асосида сақлаш мақсадида муаммолари бўлган 80 та оилалар билан суҳбат ўтказилди. Шундан оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мавзусида 6 та, жамиятда замонавий оилаларнинг намунали шаклини ҳамда “Оила – жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этишда 5 та, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда 5 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Марказимизга шу кунгача жисмоний ва юридик шахслардан 80 та, шундан оилавий масалалар бўйича 54 та, иш билан таъминлаш бўйича 2 та, моддий ёрдам сўраб 2 та, ҳуқуқий масала бўйича 17 та, тиббий ёрдам бўйича 5 та мурожаат бўлди. Ҳар бир мурожаатчига имкон қадар ёрдам кўрсатилмоқда.

Олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз туфайли туманда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оилавий ажрашишлар камайди.

Истагимиз – фаолиятимиз ҳар бир оила тинч-тотув, бахтиёр ва фаровон яшашига хизмат қилсин! Боиси, ҳаётнинг жамики неъматлари ҳар кимнинг ўз оиласи бағридадир.

Суҳбатни Ойгул Pажабова ёзиб олди.

Янгиликни бўлишинг: