"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ” ҲАҚИҚИЙ МАЪНАВИЯТ МАСКАНИГА АЙЛАНМОҚДА

 

Шу йилнинг сентябрь ойида Дўрман овул фуқаролар йиғини ҳузурида туман ҳокимлиги ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида “Халқ кутубхонаси” ташкил этилиб, унга 600 та китоб совға қилинган эди. Шу ўтган қисқа давр ичидаёқ кутубхона аъзолари сони 100 нафарга яқинлашиб қолди.

-Бу кутубхонанинг ташкил этилгани овулимиз аҳолиси учун жуда яхши бўлди, -дейди овулдаги Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи психологи Pавшаной Жуманиёзова. – кутубхонанинг нафақат ёшлар билан, балки нуроний онахонлару-отахонлар билан ҳам гавжум бўлаётганини кўриб, юртдошларимизнинг ҳақиқатан китобсевар халқ эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилаяпмиз. Биз ушбу кутубхонамиз китоб жамғармасининг янада кўпайиб, ҳақиқий маънавият масканига айланишини истаймиз.

Дўрман овулида ташкил этилган ушбу “Халқ кутубхонаси” даги ишларни ташкил этишга, кексаю-ёш китобхонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳоҳиши ва истакларини ўрганиб боришга овул фуқаролар йиғинида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимида фаолият кўрсатаётган Яқитжон Болтаева бош-қош бўлаётир.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

 

Янгиликни бўлишинг: