"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Китоб ўқиш аҳамияти тарғиб этилди (+видео)

Мамлакатимизда “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб тарғиботига бағишланган тадбирларни ўтказиш яхши анъанага айланган. Айтиш жоизки, ушбу маънавий-маърифий тадбирлар давлатимиз томонидан адабиётни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва эришилаётган натижаларни кенг жамоатчиликка етказишда, халқимиз, жумладан, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда, ижодкорлар ва китобхонлар ўртасидаги мулоқотни яхшилашда ўз самараларини бермоқда.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаидир. Дарҳақиқат, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшлар тарбиясида китоб мутолаасининг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.

30 октябрь куни 40-сонли мактаб мажлислар хонасида бўлиб ўтган “Китобларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам шу хусусда сўз борди. Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши ташкиллаштирган ушбу тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан ташқари партия фаоллари, Pеспублика маънавият-тарғибот маркази туман бўлими бошлиғи Маҳмуд Сафарбоев, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Аҳмад Нафасов ва партиядан сайланган депутатлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар инсон ҳаётида китобнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслиги, ёшларда китоб мутолаасига қизиқишини ошириш, оилавий китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилаши билан бир қаторда ёшларнинг китоб ўқиш, маданиятини шакллантиришини таъкидлаб ўтдилар.

– Маърифатли, маънавияти юксак ва билими теран бўлган кадрлар юртни фаровон қилади, мамлакат тараққиётини тезлаштиради. Чинакам билимни эса китоб ўқимасдан туриб эгаллаш асло мумкин эмас, – деб таъкидлади Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши раиси Ширин Янгибоева.

Тадбирда кўп китоб ўқишнинг инсон хаётидаги тутган ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилар кўнглида кўпроқ китоб ўқишга рағбат уйғотгани шубҳасиз.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: