"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Ҳарбийлар хайр-саҳоват ишларини амалга оширишаяпти

Шу кунларда давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202 “Д” ҳарбий қисм хизматчилари томонидан бир қанча хайрли ишлар амалга оширилаяпти.

Яқинда ушбу ҳарбий қисм томонидан Амударё туманидаги 5-сонли мактабгача таълим муассасасига ва Амир Темур номли овулдан 2 та, Дурунки маҳалласидан 2 та, Қангли овулидан 2 та кам таъминланган оилаларга телевизор топширилди.

– 5-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси ҳам, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳам биз ҳарбийлардан чексиз миннатдор бўлдилар, – дейди мазкур ҳарбий қисм катта сержанти Отабек Маҳмудов.

А. Жуманиёзов.

 

Янгиликни бўлишинг: