"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Абдураҳмон Матсапоев энг маърифатли имом деб топилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан “Энг маърифатли имом” танловини юқори савияда ташкил этиш бўйича катта тайёргарлик ишлари кўрилди. Танловни ўтказишдан мақсад, ўз ҳудудида маънавий-маърифий ишларда фаоллик кўрсатган, юқори касбий маҳоратга, халқ орасида юксак обрўга эга бўлган, ташаббускор, инновацион ғоялар яратувчиси, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган энг иқтидорли имом-хатибларни аниқлашдан иборат.

Уч босқичда ўтказилиши белгиланган танловнинг биринчи шаҳар ва туманлараро ҳудудий босқичи жорий йил 5-6 октябрь кунлари Нукус шаҳри, Элликқала ва Амударё туманларда ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 октябрь санасида танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичи бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Муҳаммадайюб Ҳомидов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қорақалпоғистонлик уламолар ва диний соҳа ходимларига йўллаган саломини етказди. Сўнг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсутдин Бауатдинов сўзга чиқиб, бундай диний-маърифий танловларни ўтказишда ташаббускорлик кўрсатган Диний идора Pаҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва иштирокчиларга омадлар тилади.

Шуни мамнуният билан қайд этамизки, мазкур танловда ўзининг ислом дини аҳкомлари асосидаги маънавий-маърифий ва диний-маърифий ҳамда диний-тарбиявий тарғибот-ташвиқот ишлари, ўзи раҳбарлик қилаётган диний идора – Юсуф Эшон бобо жомъе масжидидаги ўзига хос ҳақиқий исломий қонун-қоидаларга қатъий амал қилгани, юксак исломий маданияти учун Абдураҳмон Матсапоев “Энг маърифатли имом-хатиб” деб топилди ва танловда 1-ўринни эгаллади ва мазкур танловнинг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олди. А.Матсапоевга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётининг махсус мукофот ва совғалари топширилди.

Шунингдек, танловда турли номинацияларда имомлардан ташқари, масжидларда фидокорона хизмат қилиб келаётган ходимлар ҳам Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тарафидан «Фахрий ёрлиқ» ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: