"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10209.9 +1.30
  • 1 EUR = 12021.1 +125.00
  • 1 RUB = 137.46 -5.37

ҲАМЖИҲАТЛИКДАГИ МЕҲНАТ МАҲСУЛИ

Бўзёп овулидаги “Турсуной- Гулчирой” фермер хўжалигининг 28 гектар даласида пахта етиштирилди.

Хўжаликнинг 16 нафар ижарачи-деҳқонлари ва ишчиларнинг ҳамжиҳатлигидаги меҳнати эвазига далаларда мўл ҳосил етиштирилди. Ҳосил теримчилар ёрдамида нест-нобуд қилинмай териб олиниб, шартномавий режадаги 61 тонна пахта муддатидан олдин топширилди. Меҳнат самарасидан мамнун бўлаётган теримчилар айни пайтда ҳам туманимиз хирмонини юксалтиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Суратда: Бўзёп овул фуқаролар йиғини раиси М.Эшчонов (чапда), “Турсуной-Гулчирой” фермер хўжалиги раиси Х.Pажабов (ўртада) ҳамда ҳудуд бўйича 3-сектор вакили, ИИБ ходими Ғ.Абдикаримовлар даладаги ҳосил миқдорини чамалашмоқда.

Янгиликни бўлишинг: