"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

СУҒУPТА ХИЗМАТЛАPИ: УНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?

“Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компанияси Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги 1713 сонли “Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик компаниясини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил этилган ва Вазирлар маҳкамасининг 125-сонли қарорида компаниянинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, таъсисчилари Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси “Агробанк”, “Қишлоққурилишбанк” ҳисобланади.

Компаниянинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси филиалининг бизнинг туманимиздаги бўлими асосий фаолияти ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга барча турдаги суғурта хизматларини кўрсатишдан иборат. Жумладан, фермер хўжаликлари экинларини, пахта, ғалла экинларини, чорва молларини, аҳолининг мол-мулки ва иморатларини ҳар хил табиий офатлардан суғурталаш, корхона ва ташкилотлар мол-мулки ва иморатларини, транспорт воситаларини ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш, ишчи-хизматчи ходимларни хизмат жараёнида рўй бериши мумкин бўлган турли тасодифий бахтсиз ҳодисалардан ва аҳолини оилавий суғурталашни амалга оширади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг чорва моллари, иморати, мол-мулкини табиий офатлар натижасида етиши мумкин бўлган зарарлардан суғурталаш натижасида етказилган зарар қоплаб берилади. Мол-мулк суғуртасини амалга оширган жисмоний ва юридик шахслар бахтсиз ҳодисалар ва турли табиий офатлар туфайли етказилган моддий зарарни “Ўзагросуғурта”дан қоплаб олишлари мумкин.

Бўлимимизнинг “Агробанк” туман филиалида ўз ҳисоб рақами мавжуд бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 100 хилдан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.

2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар билан суғурта юзасидан 7904 та шартномалар имзоланди, 5283,3 минг сўм миқдоридаги суғурта қопламаси зарар кўрган шахсларга тшлаб берилди. Натижада бу борадаги режа 131 фоиздан ошириб адо этилди.

Шуниси эътиборга моликки, кейинги йилларда “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси мижозлари тобора ортиб бормоқда. Бу кўрсатилаётган суғурта хизматлари юртдошларимизга манзур бўлаётганидан далолат беради.

Ҳаёт тасодифларга тўла. Баъзан инсон ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ҳам кўнгилсиз ҳодисаларга учраши, мол-мулкига зиён етиши мумкин. Бизнинг компаниямиз шундай дамларда агар суғурта шартномаси имзоланган бўлса, кўрилган зарарларни қоплаб беради.

Мижозларга кенг қамровли, сифатли суғурта хизматлари кўрсатаётганимиздан хурсандмиз.

Бахтиёр Жуманов, “Ўзагросуғурта” АЖнинг

Амударё тумани бўлими менеджери.

Янгиликни бўлишинг: