"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ҚОН КЎПАЙТИPУВЧИ ДОPИ БЕПУЛ ТАPҚАТИЛДИ

Яқинда Ўзбекистон либерал демократик партияси туман Кенгаши аппарати ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида яна бир хайрли иш амалга оширилди.

Кам таъминланган ва камқонлиги мавжуд бўлган бир неча фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникага таклиф этилиб, уларга темир моддасига бой бўлган, қон кўпайтирувчи “ОPОФЕP” дори воситаси белгиланган тартибда бепул тарқатилди.

Дорини тарқатиш пайтида мутахассис шифокорлар уни қўллаш тартиб-қоидалари ҳақида тушунчалар бердилар.

Ёрдам тариқасида дори воситаларини олган фуқаролар УзЛиДеП Амударё туман Кенгаши аппарати ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига бундай ғамхўрликлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: