"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Амударёда Давлат хизматлари маркази ходимлари уйма-уй юриб тарғибот ишларини олиб бормоқда

Маълумки, шу йилнинг 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон Қарори қабул қилинган эди. Мазкур Қарорга мувофиқ келаси йилнинг май ойига қадар  Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция ўтказилмоқда.

Айни пайтда акция белгиланган тартиб-таомилларга кўра ўтказилмоқда. Туманимизда ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга  мулк ҳуқуқи эътироф этилиши бўйича 300 нафар фуқаро мурожаат этган бўлиб, шу кунга қадар  70 нафар фуқарога мулкни эътироф этиш бўйича қарор чиқариб берилди ва мурожаат қаноатлантирилди. 38 нафар фуқаронинг аризаси эса 461-сон қарор талабларига тўғри келмаганлиги сабабли  рад этилди. Қолган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда.

Айни кунларда Амударё тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси ҳуқуқшуноси билан биргаликда овул ва маҳаллаларда бўлиб, уйма-уй юрган ҳолда аҳолига ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ҳақида кенг тушунчалар бермоқда.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: