"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Мактабда тил байрамига бағишланган тадбир ўтказилди

20 октябрь куни Амударё туманидаги 17-сонли умумтаълим мактабида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили берилган кун муносабати билан катта тадбир ўтказилиб, унда мактабнинг барча ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тил байрамига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда мактаб директори Эркинбой Кенжаев “Тилимиз – миллий бойлигимиз” мавзусида маъруза қилди. Э.Кенжаев ўз маърузасида она тилимиз миллатимиз кўзгуси ва қудрати эканлиги, тилга эътибор ва ҳурмат халққа ва Ватанга меҳр-муҳаббатнинг ёрқин ифодаси эканлиги ҳақида гапирди.

Шундан кейин мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Феруз Ўрозбоев, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Инобат Pажабовалар ҳам сўзга чиқишиб, она тилини севиш – ватанпарварлик белгиси эканлигини таъкидладилар ва ўқувчиларни тилимизни ҳурмат қилишга, ундан тўғри фойдаланишга даъват қилдилар.

17-сонли мактабда тил байрамига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларда ўз она тилига бўлган эътиборларининг янада ошишига хизмат қилади.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: