"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Таълим муассаси, оила ва маҳалла ҳамкорлиги янада яхшиланади

17 октябрь куни Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир бошланишида аввало “Адашганлар” номли ҳужатли фильм намойиш этилди. Кейин маънавият ва маърифат ишлари бўйича коллеж директори ўринбосари А.Балтабаев, Амударё тумани прокурори ёрдамчиси З.Идиетуллаев ва вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби Т.Қўчқоровлар сўзга чиқишиб, ушбу хужжатли фильмда кўрсатилганидек ўқувчи-ёшлар томонидан ножўя ҳаракатлар қилинишининг олдини олиш лозимлиги, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида таълим муассасалари, маҳалла ва оила ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, тадбирда коллеж ўқувчилари ҳам “Адашганлар” ҳужжатли фильми юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: