"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

МАДАНИЙ МЕPОС ОБЪЕКТЛАPИ – УМУМИЙ МУЛКИМИЗ

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Сайловолди Платформасида тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг кўламда тарғиб қилиш, ёшлар онгида тарихий мерос ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат туйғусини уйғотиш, мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий кўринишини сақлаб қолишда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, археологик ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли тарихий эсдаликлар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш масалалари асосий вазифалар сифатида белгиланган.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида туман ҳудудида мавжуд бўлган археологик мерос объектларининг бугунги кундаги аҳволи ва уларни давлат муҳофазасига олиш ишларининг натижасини ўрганиш мақсадида ЎзМТДПнинг халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи туман партия Кенгаши билан биргаликда тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, давлат муҳофазасига олинган моддий-маданий мерос объектлари ҳамда тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган янги аниқланган кўчмас мулк объектлари, моддий-маданий мерос объектлари, давлат кадастрининг янгиланадиган рўйхатига киритиш учун тавсия этилаётган объектлар туман ҳудудида 15 тани ташкил этади. Улар археологик ёдгорликлар, архитектура ёдгорлиги, монументал санъат ёдгорликлари кабилардан иборат бўлиб, ҳаммаси диққатга сазовор жойлардир.

давомида маданий мерос объектларининг ҳеч бири давлат кадастр рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди ҳамда муҳофазага олинган объектларни англатувчи белгилар қўйилмаган. Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласи ҳудудидаги 2005 йилда қурилган монументал санъат ёдгорлиги – Абу Pайҳон Берунийнинг бюстида ҳозирги кунда шўрланиб, нураш ҳолатлари юзага келганлиги боис, қайта реставрацияга муҳтож. Қиличбой овули ҳудудида жойлашган Қалъажиқ қўрғони тарихан XIII-XIV асрларга тўғри келади. Қўрғон 1981 йили маҳаллий фуқаролардан бири Бекпўлат Авазматов томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими археологларига берилган ахборот туфайли фанда илк бор маълум бўлган. Ҳозирги кунда Қалъажиқ қўрғони атрофи экин майдонларига айланганлиги сабабли ер майдонини тўла аниқлашнинг иложи йўқ. Қалъа жойлашган ер рельефини ўрганиш орқали унинг тўрт бурчакка эгалиги ва тахминан 3,5 гектар майдонни ташкил этиши маълум бўлди. Ҳозирда мазкур ҳудуд “Дилором” кўп тармоқли хусусий фирмаси тасарруфига ўтказилган бўлиб, экишлик ер майдони сифатида фойдаланилиб келинмоқда.

Туман ҳудудидан давлат рўйхатига олинган Чордара маҳалласи, Қиличбой, Хитой, Бўзёп овуллари ҳудудида жойлашган 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар қаровсиз ҳолга келиб қолган ҳамда вақтида ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан Назархон овули ҳудудидаги археологик ёдгорликлардан Беш туб тепалиги, Назархон Динг минораси, Назархон қалъаси ҳамда Беш том маҳалласидаги Чилпиқ археологик ёдгорлиги, Хўжакўл Динг минораси, Хўжаниёз бий тош мадрасаси, диққатга сазовор жойлардан Қипчоқ овули ҳудудидаги Ҳожи эшон бобо мақбараси ҳам ўрганилди. Ўрганилган ҳар бир объектнинг ўз тарихи, биз билмаган сиру синоатлари борлиги бизни ҳайратга солди.

Дарҳақиқат, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам маъносиздир. Шундай экан, аждодларимиздан мерос бўлган муқаддас ёдгорликларимиз тарихини чуқурроқ ўрганиб, асл тарихимизни юзага чиқариш бизнинг келажак авлод олдидаги бурчимиздир.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, туман ҳокимининг 2016 йил 15 декабрдаги қарори билан “Туман ҳудудидаги маданий мерос объектларига ҳомийлик ёрдамини кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассасалар бириктирилиб, объектларнинг атрофини ободонлаштириш, объект номлари ёзилган белгиларни ўрнатиш, муҳофаза қилиш ва қайта таъмирлаш, уларнинг муҳофаза ҳудудларини белгилаш, қайта рўйхатга олиш, кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилганлигига қарамасдан, амалда қарор ижроси таъминланмаган.

Маданий мерос объектлари – умумий мулкимиз. Бу бебаҳо маънавий меросни асраб-авайлаб, келажак авлодларга бус-бутун етказишга барчамиз масъулмиз.

Ширин ЯНГИБОЕВА, Ўзбекистон Миллий тикланиш

демократик партияси туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: