"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Тош ёпликлар туманда биринчи бўлиб маррага етишди

“Бизнинг “Тошёп” муқобил машина-трактор паркимиз 10 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, 2 та чорвачилик билан шуғулланувчи агрофирмага, 2 та балиқчилик билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатади.

Пахта – меҳрталаб, парваришталаб ўсимлик. Ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида сифатли ўтказганимиз ва йил-ўн икки ой фермер хўжаликлари аъзоларининг фидойи меҳнатлари туфайли кузги сарҳисобда юзимиз ёруғ бўлди. “Pоза Жумамуродовна”, “Бекмон Аллаберганов”, “Барно-Насиба”, “Полвонниёзбек”, “Озодов Мусабек”, “Сирожбек-Одилбек” каби фермер хўжаликларимиз йиллик пахта топшириш режасини сентябрь ойидаёқ уддалаб қўйишди.

Шу кунгача жами 276 гектар пахта майдонидан 670 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олинди ва туманда биринчилардан бўлиб режани уддалашга эришдик. Айни пайтда бу кўрсаткични 700 тоннага етказишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Жумабой Асқаров, Тошёп ММТП раиси.

Суратда: илғор теримчиларга совғалар топширилмоқда.

Янгиликни бўлишинг: