"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Тадбир ўқувчиларда она тилимизга ҳурмат, чуқур ўрганишга рағбат уйғотди.

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг нишонланди. Жумладан 49- сонли мактабда ҳам сана муносабати билан бадиий-маърифий тадбир ўтказилди.

20 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилардан ташқари ота-оналар ҳам иштирок этдилар.

“Она тилим – жону дилим” деб номланган ушбу тадбирни мактаб директори Шукурбой Ойимбетов табрик нутқи билан очди.

Мактаб мусиқа фани ўқитувчиси Гулбозор Каримова бошчилигида ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоаси ҳамкорлигида тайёрланган тадбир қатнашчилари аввало шу хусусда Гулчеҳра Ботированинг маърузасини тингладилар. Ўзбек тилининг бой имкониятини, жозибасини ифодаловчи шеърлар янгради. Мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида тайёрланган махсус концерт дастури барчага завқ бағишлади.

Тадбир ўқувчи-ёшларга она тилимизга ҳурмат, чуқур ўрганишга рағбат уйғотгани билан аҳамиятли бўлди.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: