"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ”

Кимнингки нутқи равон, сўзлари маъноли бўлса, демак, у ўз она тилини яхши билади, яхши кўради. Pаҳақиқат, кун давомида оила аъзоларимиз, юртдошларимиз билан она тилимиз орқали мулоқот қиламиз. Қанчалик сўзларни жойида, маъноли ишлатишимиз эса тилимизга бўлган муносабатимизга боғлиқ.

Шунинг учун ҳам умумтаълим мактабларида ҳар йилнинг октябрь ойи она тили фан ойлиги деб белгиланган ва тилимизни чуқур ўрганишга эътибор қаратилди.

20 октябрь куни бизнинг 1 сонли мактабимизда фан ойлиги ва 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Она тилим ўлмайди” деб номланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Тадбирни мактаб директори Инобат Нуримбетова очди ва барчани сана муносабати билан қутлади.

Мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ва унинг софлигини, жозибасини сақлаб қолиш, ўзбек тилини тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусидаги маърузасидан сўнг, мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди, она тилимизни улуғловчи шеърлар янгради.

Тадбир барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Гулчеҳра ҚУPОНБОЕВА, шу мактабнинг

она тили ва адабиёт ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: