"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Сайловларда демократия устувор

Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг

105-моддасидан


Сайловлар бугунги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида кўпчиликнинг диққат-эътибори марказига кўчди. Ҳар бир маҳалла аҳли фикри хаёлида янги оқ-соқолимиз ким бўларкан деган саволли мулоҳазалар кезиб юрибди. Сайлов бўлиб ўтган маҳаллаларда эса бу саволга жавоб топилиб, кўнгиллари таскин топмоқда ва янги оқсоқолнинг янада фаолроқ ишлаб фуқароларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар бир оиланинг, ҳар бир хонадоннинг ва ниҳоят бутун маҳалла аҳлининг тинч-тотувлигини, оғизбирчилиги ва ҳар ишда ҳамжиҳатлилигини сақлаган ҳолда унинг барқарорлигини таъминлаш йўлида, эл-юрт фаровонлиги ва ободлиги борасида янада кўпроқ жон куйдиришига амин бўлмоқдалар. Сайланган оқсоқолларга билдирилган ишонч асосли албатта. Негаки сайланган янги оқсоқоллар янги таҳрирдаги Қонун талабларига мувофиқ демократик тамойилларга таянган ҳолда очиқ ошкоралик (очиқ овоз бериш йўли билан), муқобиллик ва тенг ҳуқуқлилик негизида сайловчи вакилларининг эркин танлашлари бўйича кўпчилик овоз билан сайландилар. Бунга ёрқин мисол сифатида "Қангли” ОФЙ таркибидаги "Қумёп” МФЙнинг янги оқсоқоли Норбой Ўрозимбетов Қурбонбоевични кўрсатишимиз мумкин. Чунки, бу янги оқсоқол ўтган сайлов даврида мазкур маҳалла посбони сардори бўлиб фаолият кўрсатиб, ўз зиммасидаги вазифаларни бажаришга масъулияти кучлилиги ва фидойилиги билан кўпчиликнинг ишончини қозонган. Мана шундай сайловчи вакилларининг сайловда фаол қатнашиб ўзларининг танлаш эркинлигидан тўла фойдаланган сайлов мисолига "Холимбег” ОФЙ таркибидаги "Оёқчи” МФЙда ўтказилган сайловни ҳам кўрсатишимиз мумкин. МФЙ сайловчи вакиллари ҳукмига оқсоқоллик учун учта номзод қўйилди. Шулардан ўтган сайлов даврида маҳалла оқсоқоли бўлиб фаолият кўрсатган Комилжон Бобониёзов номзоди учун сайловда қатнашаётган 47 вакилдан 12 вакил овоз берган бўлса, Аму-дарё хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси Аллаяр Қаландаров Аминович номзоди учун мазкур 47 вакилдан 29 нафари якдиллик билан овоз берди ва кўпчилик овоз олганлиги боис Аллаяр Қаландаров Аминович "Оёқчи” МФЙнинг янги оқсоқоли қилиб сайланди. Муқобиллик асосида унинг 8 нафар маслаҳатчилари ҳам сайландилар.

Шунингдек, "Дўрман” ОФЙ таркибидаги "Қорамон” ва "Бўзсолма”, "Куюккўпир” ОФЙ таркибига кирувчи "Ўзбекистон”, "Қизилчоли”, "Бобур” ОФЙ таркибидаги "Жумур овул”, "Қипчоқ” ОФЙ таркибига кирувчи "Дарё бўйи”, "Уйшин”, "Беш том” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам сайловлар демократик тамойилларга таянган ҳолда ўтказилди. Сайловларда демократия устувор бўлиб, ошкоралик, муқобиллик ва тенгҳуқуқлилик тамойилларига тўла амал қилинди. Бугунги сайловлар жараёнлари нафақат МФЙ раҳбарияти таркибидаги ходимлар ва мутахассисларнинг ва маҳалла фаолларининг, бал-ки оддий фуқароларнинг ҳам сиёсий ва ҳуқуқий онги анча ўсганлигидан, демократия тушунчалари ва кўникмалари шаклланаётганидан, атрофимизда, бутун мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида юз берётган муҳим воқеаларга ўз муносабатларини билдиришга қодир бўлётганидан ҳамда ўзлари онгли равишда кучли фуқаролик жамияти бунёдкорларига айланаётганидан дарак беради.

Қобул Шомуродов.

Янгиликни бўлишинг: