"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ҚИЛИЧБОЙЛИКЛАP ХИPМОНИ КУН САЙИН ЮКСАЛМОҚДА

“Қиличбой” муқобил машина-трактор парки жами 2911 гектар экин майдонига эга 77 та, шундан пахтачилик билан шуғулланадиган 44 та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади.

Мазкур хўжаликларда жорий йилда 380 қути ипак қурти парваришланиб, бу борадаги режа ортиғи билан бажарилди. 285 гектар буғдой майдонидан ҳам юқори ҳосил олинди.

Айни кунларда кўкламда уруғ экилган 1548 гектар пахта майдонларида ҳосил йиғим-терими кун сайин авж олаяпти.

Кузакнинг қулай ва илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказаётган “Нуримбетов Худойберган”, “Фарҳодов Озодбек”, “Амирхон”, “Душанбек Ёқуббоевич”, “Улуғбек Сийтимов”, “Ширинбулоқ” фермер хўжаликларида йиллик режа 110-120 фоиз атрофида адо этилди. Шу кунгача бизнинг ММТП хизмат кўрсатаётган фермер хўжаликларининг 25 тадан зиёди йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан адо этишди. Юқори ҳосил етиштиришга эришган хўжаликларнинг 1 млрд. сўмгача даромад олиши кутилмоқда.

Қўлга киритилаётган бу натижаларда ерларни экишга тайёрлашдан тортиб, униб чиққан ниҳолларга ўз вақтида ишлов бериб, то ҳосилини йиғиб-териб, давлат хирмонига топширишгача бўлган жараёнларда деҳқонларга қўл-қанот бўлган техниканинг роли улкан.

Муқобил машина-трактор паркимиз механизаторлари ва ишчилари айни кунда ҳам техникаларнинг бетўхтов ишлашларини таъминлаб, терилган пахталарни ўз вақтида ташиб бераяпти.

Меҳнат жамоамиз туманимиз пахта хирмони юксалиб, йиллик режаси ортиғи билан адо этилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиш йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда.

Ёқуббой АШИPОВ, “Қиличбой” ММТП раиси.

Янгиликни бўлишинг: