"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ТИЛ – ҲАЁТ САБОҒИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Кенгашининг 1989 йил 21 октябрда бўлиб ўтган сессиясида она тилимизга давлат тили мақомини бериш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

Бу – ўзбек халқининг сиёсий ва маданий ҳаётидаги энг йирик воқеалардан бири бўлди. Бу йил она тилимиз бўлган ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 29 йил тўлди.

Шу муносабат билан 8 – ИДУМда “Тил – ҳаёт сабоғи” деб номланган тадбир ўтказилди.

Бу тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчиларга она тилимиз нақадар гўзал, жозибадор эканлигини тушунтириш, унинг қадрига етишга, нутқ маданиятига риоя қилишга одатлантириш, равон сўзлашга ўргатишдир.

Тадбирда 5-синф ўқувчилари ижросида она тилимизга бағишланган шеърлар, буюк алломаларимиз ҳаётини акс эттирган саҳна кўринишлари, 7-9-синфлар ўқувчилари ижросида сўз мулкининг султони А.Навоий ҳикматлари, тил тўғрисидаги саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

Октябрь ойи она тили фан ойлиги ҳисобланади. Шу боис, билим масканимизда “оммавий диктант”лар ҳафталиги, синфлараро беллашувлар, викториналар, иншолар танловлари ўтказилмоқда.

Туманимизда ўтказилган “Иншолар танлови”да 9-синф ўқувчиси Юлдуз Оқмонова фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

Демак, ўзбек тилини ва унинг бетакрор жозибасини ҳис этиб яшаш, ўқиб-изланиш ҳар бир ўқувчини ютуқлар сари илҳомлантиради.

Бу ютуқларимиз, албатта, педагогик жамоамиз ютуғидир.

С.Саъдуллаева, 8 ИДУМ

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: