"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ФИДОЙИ ЁШЛАP ШИЖОАТИ

Аҳолининг энг фаол қатлами бўлган ёшлар юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Бу борада туманимизнинг вақтинча ишсиз ёшлари ҳам  пахта йиғим-терими суръати ўсиши учун деҳқон ва фермерларга кўмакдош бўлишмоқда.

2018 йилда  туманимиз  миришкор деҳқон ва фермерлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш ишларига 800 нафардан ортиқ вақтинча банд бўлмаган ёшларни (18-30 ёш) бирлаштирган 17 та “Фидойи ёшлар отряди” ташкил этилди. Улар ҳозирги кунда ҳам теримда фаол қатнашмоқда.

Назархон овули деҳқон ва фермерлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш мақсадида қўшимча 110 нафар вақтинча банд бўлмаган ёшлар жалб этилди.

“Фидойи ёшлар отрядлари”даги илғор теримчиларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳар 10 кунда қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириб келмоқда.

Бу каби эътибор ва рағбат фидойи ёшларни янада фаолликка ундаяпти.

Охунжон АБДУЛЛАЕВ.

Янгиликни бўлишинг: