"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Куюккўпирлик илғор теримчига велосипед ва телефон совға қилинди

21 октярь куни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида  – Бўзёп овулида фаолият кўрсатаётган “Тўлқин-Норбой” ва “Тўлқин-Ҳасан-Темур” фермер хўжаликларида терим бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада барча овул ва  маҳаллалардан  215 нафар теримчилар иштирок этдилар.

Бири биридан чаққон теримчилар ўртасида ташкил қилинган мусобақалар якунига кўра куюккўпирлик Шоҳида Жумамуродова 195 килограмм пахта териб, ғолиб бўлди. Унга ташкилотчилар томонидан  велосипед ҳамда телефон совға қилинди. Яна бир куюккўпирлик илғор теримчи Олтиной Қўчқорова эса 183 кг. пахта териб, 2-ўрин соҳибаси бўлди ва у телефон билан тақдирланди. Бўзёплик Барчиной Турсунбоева эса 163 кг. пахта териб, 3-ўринни эгаллади ва унга ҳам қўл телефони совға қилинди.

Шунингдек, мавсум бошидан кўнгиллилар қаторида пахта теримида иштирок этиб келаётган бўзёплик оилавий пудратчилар – 75 ёшли Ўрозгул момо Юсуповага чангютгич, 65 ёшли Нозима момо Ўтешовага дазмол, моҳир теримчи Гулжамила Яхшиликовага электр чойнак совға қилинди. Пахта теримида мавсум бошидан буён фаоллик кўрсатиб келаётган бошқа теримчиларга  ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Теримчилар учун дала бошида иссиқ овқат ташкил этилди. Дала шийпонида теримдан сўнг намойиш этилган мусиқий дастур барча пахтакорларни янада завқлантирди. Айни пайтда ҳам далаларда терим қизғин суръатларда давом эттирилмоқда.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: