"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ШАНБА – ЎЗИНИ ЎЗИ PИВОЖЛАНТИPИШ КУНИ

Маълумки,  халқ таълими вазири Ш.Шерматов ташаббуси билан шанба умумтаълим ўзини ўзи ривожлантириш куни деб белгиланди.  Шу муносабат билан юртимиздаги барча мактабларда ҳар хил тадбир,  танлов,  викторина,  учрашувлар,  семинар-тренинглар ўтказилмоқда. 

Жумладан,  11-сонли умумтаълим мактабида ҳам ёшлар етакчиси  Қундуз Холмуратова,  амалиётчи-психолог Дилноза Шомуратова ва ташаббускор ўқитувчиларимиз Жаҳонгир Мадаминов,  Дониёр Ваисовлар томонидан турли хил танлов,  викторина,  семинарлар ўтказилмоқда. 

Бу ўтказилаётган чора-тадбирлар ўзининг долзарблилиги,  янги инновацион технологиялар билан узвийлиги,  қолаверса қизиқарлилиги билан ҳеч-бир ўқувчини бефарқ қолдираётгани йўқ. 

Шу ўринда 20-октабр куни ёшлар етакчиси  Қундуз Холмуратова ва технология фани ўқитувчиси Жаҳонгир Мадаминовлар томонидан ажойиб,  кутилмаган танлов,  интеллектуал ўйин – “Зинама-зина” ўйини ўтказилди. 

Бу ўйин шартларига кўра беш босқичдан иборат бўлиб,  ҳар бир шартда битта савол – битта зина вазифасини ўтайди.  Асосий креатив томони эса ўйин компютерда дастурлаштирилган бўлиб,  барча саволларга тўғри жавоб бериб,  ҳамма зиналарни босиб ўтган иштирокчи кейинги босқичга ўтади.  Агар иштирокчи нотўғри жавоб берилган тугмани босса,  ўйиндан четлаштирилади. 

Бу ўйинда 9-синф ўқувчиларидан иборат 10 нафар  иштирокчи қатнашди.  Ҳар бир иширокчи ўзи мустақил равишда компьютер олдида саволларга жавоб берди.  Саволлар монитор орқали залдаги томошабинларга ҳам кўриниб турди. 

Ўн нафар иштирокчи ичидан олти нафари барча саволларга тўғри жавоб бериб,  барча зиналарни забт этиб,  кейинги босқичга йўл олди. 

Бу ўйин муаллифи бўлган Ж. Мадаминов  шу мактабнинг энг ташаббускор ўқитувчиларидан бўлиб,  нафақат тандбир-танловларни балки дарсларни ҳам инновацион технологиялар асосида ўтиб,  ўқувчиларнинг севимли устозига айланган. 

Моҳира ШОМУPАТОВА, 11-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси,  Пресс-клуб сардори.

Янгиликни бўлишинг: