"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

Спорт мусобақаларининг “Маҳалла ҳафталиги” ўтказилди (+видео)

 

15-20 октябрь кунларида туманимизда спорт мусобақаларининг “Маҳалла ҳафталиги” ўтказилди. Айтиш керакки, аҳоли, айниқса ёш авлодни миллий ва оммавий спорт турларига кенг жалб этиш, уларни жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, тафаккури етук ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маҳалла тизимида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида ташкил қилинган ҳафталик доирасида 15 октябрь куни Амударё академик лицейида Бой овул, Қизилчоли, Арна бўйи ва Фаровон маҳаллалари волейболчиларининг, Олмазор маҳалласидаги Марказий ўйингоҳда Холимбег, Чойкўл, Оқ олтин овуллари ва Дарё бўйи маҳалласи футболчиларининг, 16 октябрь куни шу ўйингоҳда Тўлқин, Куюк кўпир овуллари ва Дўстлик, Аёқчи, Хизр эли, Дурунки, Босув ва Ўзбекистон маҳаллалари шахмат ҳамда шашкачиларининг мусобақаси ўтказилди.

17 октябрь куни Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги ўйингоҳда Амир Темур, Қипчоқ,  Бобур овуллари ва Гулзор, Намуна, Уйшин, Янгиобод,  Қорамон маҳаллалари ёшлари енгил атлетика бўйича, 18 октябрь куни шу ўйингоҳда Қангли, Хитой овуллари ва Беруний, Чордара, Юқори қишлоқ, Тор ёп, Қум ёп ва Бешовул маҳаллалари ёшлари кураш бўйича, 19 октябрь куни Чордара маҳалласидаги спорт мактабида Қиличбой, Бўзёп овуллари ва Бўз солма, Навоий, Бўстон, Бештом, Боғ маҳаллалари ва Жумуртов шаҳарчаси ёшлари стол тенниси бўйича беллашдилар.

Қизғин кечган беллашувлар аҳолининг спортга бўлган қизиқишини янада оширди. 20 октябрь куни эса Амударё академик лицейида “Ота-онам ва мен –  спортчи оила” мусобақаси ўтказилиб, унда Ўрта қалъа, Тош ёп, Дўрман овуллари, Олмазор, Ойбек, Жумуровул, Тошқалъа маҳаллалари ва Қипчоқ шаҳарчаси спортчи оилалари иштирок этдилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: