"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

O‘ZLIDEP СИЁСИЙ КЕНГАШИ ИЖPОИЯ ҚЎМИТАСИ PАИСИ АМУДАPЁ ТУМАНИГА КЕЛДИ (+видео)

 

2018 йил 18 октябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Амударё туманига ташриф буюрди.

Даставвал туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия аъзолари бўлмиш депутатлар, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, O‘zLiDeP фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллигини ошириш, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида O‘zLiDeP сафига янги аъзо бўлган бир гуруҳ юртдошларимизга аъзолик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Ҳаитов туман ҳокими С.Йўлдошев раҳбарлигида Чойкўл овулидаги пахта далаларида бўлиб, “Ҳорманг, азиз пахтакорлар!” номли акция доирасида илғор теримчиларга совғалар топширди.

Шунингдек, А.Ҳаитов “Amudaryotex” хорижий корхонасига ташриф буюриб, корхона иш фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф доирасида меҳмон корхонадаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишиб, партия аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: