"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ҚАЛБ АМPИ БИЛАН

Куз фасли ўзининг сахийлиги билан бошқа фасллардан фарқ қилади.

Боғлардаги бири-биридан сархил мевалар кўзни қувонтирса, далалардаги чарақлаган пахта хирмонини кўриб шукроналар айтгинг келаверади.

Бизнинг Ойбек номли маҳалламизда ҳам кўнгиллилардан иборат “Пахтакорларга ёрдам” ҳашарчилар гуруҳи тузилган. Яқинда маҳалламизнинг 25 нафар кўнгилли ҳашарчилари Тўлқин овулидаги фермер хўжаликлари далаларида пахтакорларга яқиндан ёрдам беришди.

Мен ҳам маҳалламиз кўнгилли ҳашарчилари билан икки кун давомида ҳар куни 120 килограммдан 240 килограмм пахта тердим. Қувонарлиси шуки, терган пахтамизга иш ҳақимизни ҳам дала бошида ҳисоб-китоб қилиб беришди. Теримчилар учун дала бошида доимий чой қайнатиб қўйилгани, тушликда иссиқ овқат берилгани ғайратимизга-ғайрат қўшди. Маҳалламизнинг ҳашарчилар гуруҳи аъзолари ҳар куни суръатни бўшаштирмай, қалб амри билан пахта далаларига ҳашарга чиқишмоқда.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

Янгиликни бўлишинг: