"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Пахта йиғим-теримида фидойи ёшлар тақдирланди

Бугунги кунда ёшлар жамиятимизнинг энг асосий кучи ҳисобланадилар. Уларнинг фаоллиги, бирдамлиги давлатимиз равнақига катта ҳисса бўлиб қўшилаяпти, десак муболаға бўлмайди. Ёшлар иттифоқи том маънода ҳар бир соҳада ўзларини намоён қилаётган ёшларни қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Амударё туман Кенгаши қошида тузилган “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этишди ва муносиб тақдирландилар.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни “Фидойи ёшлар отряди” туманимиздаги Тўлқин овули пахтакорларига ёрдамга чиқишди. Отряд таркибидаги илғор теримчи қизлар фаоллиги билан барчага ўрнак бўлди. Улардан Гуласал Pустамова 165 кг. пахта териб 3-ўринни, Наргиза Йўлдошева 171 кг. териб 2-ўринни ва Pаъно Чоршамова 184 кг. пахта териб, биринчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа совриндорлари ва унда қатнашган барча теримчиларга Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар берилди. Умуман олганда, туманимиз ёшлари фан, адабиёт ва санъат, спортдан ташқари, жамоат ишларида ҳам ташаббус билан чиқаётганликлари таҳсинга лойиқдир.

Охунжон Абдуллаев.

Янгиликни бўлишинг: