"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ТАДБИPКОPЛАP ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Жорий йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати билан назорат қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда намунали, фаол тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ташкил этилиб, уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан ҳам ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари билан ҳар ойда туман мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Тадбирларда муаммоларни ҳал этиш билан бирга тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга фаолиятни ташкил қилиш ҳамда расмийлаштириш юзасидан тушунтириш ва таклифлар берилиб борилмоқда. Шунингдек, фаолияти тўхтатилган ва ҳаракатсиз турган корхоналар раҳбарлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Туманда фаолият юритаётган “Хўжакўл” ҳамда “Амударё соҳили” фермер хўжаликлари томонидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 2 млрд. 800 млн. сўмлик кредит маблағлари ҳисобига 132 та наслдор қорамоллар Польша Pеспубликасидан олиб келинди ва бугунги кунда уларнинг тармоқлари кенгайтирилди. Шунингдек, айни пайтда “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмаси томонидан асаларичиликни ривожлантириш мақсадида 1 млрд. 200 млн. сўмлик, шундан 1млрд. сўми банк кредити маблағлари ҳисобига асалари оилаларини олиб келиш ва ҳар бир ҳудуд ҳамда фермер хўжаликларида асаларичиликни ривожлантириш режалаштирилган. Бундан ташқари, балиқчилик, замонавий музлаткичли омборхоналарни ташкил қилиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ташкил қилиш каби йўналишлардаги лойиҳалар ҳам Давлат дастурига киритилган.

Туман ҳудудида бўш турган, кам қувватда ишлаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва кенгайтириш ёки улар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича “Манғит” МЧЖ томонидан умумий овқатланиш ва савдо дўкони ташкил қилиниб, жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда ва ишбилармонларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ильяс PАЗАКОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

Янгиликни бўлишинг: