"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

МЕҲНАТ БИЛАН ОБОД ХОНАДОН

Қиличбой овулидаги “Хизр эли” маҳалласида эҳтиромга сазовор бир оила бор. Бу оиланинг пир-у бадавлат соҳиблари – Каримбой ота билан Қурбонгул момоларнинг элда ҳурмат-у иззати баланд. Оилада улар ўрнатган тартиб-интизом, саришталик, обод-ахлоқ ва ҳамжиҳатликка барчанинг ҳаваси келади.

Ҳаёт пойдеворини ҳалол меҳнат билан қуриб, умр кечираётган Каримбой ота ва Қурбонгул момо

7 ўғил ва 3 қизни вояга етказишди.

Катта ўғил ўқитувчилик касбини танлади. Қолганлари эса ота изидан бориб, деҳқончиликка ихлос қўйди. Фарзандлар ота-оналаридан ҳалолликни, меҳнаткашликни, меҳр-оқибат ва тотувликни ўрганиб улғайишди.

Меҳнатга ҳамдам бўлган бу хонадонга бирин-кетин тушган келинлар ҳам оиладаги эзгу одатларга эш бўлиб, тезда мослашиб кетишди.

– Маҳалламизда бу оилага ҳавас қиладиганлар кўп, – дейди фахр билан овулдаги “Pажапов Омонбой” фермер хўжалигининг раиси Омонбой Pажабов. – Отанинг ўғиллари Ҳамза ва Жўрабек хўжаликнинг моҳир механизаторлари. Баҳодир эса энг илғор пудратчи. Улар бу йилги мавсумда 3 гектарга экилган ғўза ниҳолларини астойдил парваришлаб, мўл ҳосил етиштиришди. Айни кунларда 5 нафар келин ва бир қиз биргаликда кунига жами 700 килограммдан зиёд пахта териб, хирмонга ҳисса қўшишмоқда. Ўзлари яратган файзли боғ ва томорқадан даромад топиб, хонадонларини обод қилиб яшаётган Каримбой ота ва Қурбонгул момонинг фарзандларига қўшилиб, келинлари ҳам бу йилги мавсумда пахта териб, мавсум бошидан буён жами 8 млн. сўмдан зиёд даромад олдилар.

Меҳнат билан обод бу хонадонда Каримбой ота билан Қурбонгул момо 6 ўғил, 6 келин, 15 нафарга яқин неваралари билан аҳил-иноқ ҳаёт кечиришмоқда. Pўзғори бўлак бўлган катта ўғил ҳам оиласи билан ҳар куни шу ерда, катта хонадон оғушида.Бир дастурхон атрофида ўтириб, жамул-жам бўлиб яшаётган оиладаги тотувлик, ҳамжиҳатликка ҳар қанча ҳавас қилса арзийди.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: