"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Қиличбой овулида теримчилар учун мусиқий тадбирлар ўтказилмоқда

Қиличбой овулидаги Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Айни пайтда марказда фаолият кўрсатаётган тўгаракларга жалб этилаётган санъатга ҳавас қўйган ёшлар кўлами янада ортмоқда.

Замонавий қиёфага келтирилиб, барча қулайликлар яратилган марказдаги тўгаракларда ёшлардаги иқтидор ва истеъдодни шакллантираётган, уларга санъат сирларидан таълим бераётган маданият ходимлари шогирдлари билан биргаликда кўнгилочар мусиқий дастурлар тайёрлашмоқда. Овулда турли тадбирлар ташкил этиб, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлашмоқда.

– Марказимиз директори Икром Сийтимов раҳбарлигида нафақат туман миқёсидаги балки Pеспублика миқёсидаги тадбирларда ҳам қатнашиб келаяпмиз, – дейди драма тўгараги раҳбари Мирсаид Қодиров. – Яқинда ёшлар спорт ҳафталиги якунланиши муносабати билан Нукус шаҳридаги амфитеатрда ўтказилган катта тадбирда ҳам ашула ва рақсларимиз билан иштирок этиб келдик.

“Қиличбой” Маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари ҳамда тўгарак аъзолари пахта терими қизғин кетаётган айни паллада теримчилар учун дала шийпонларида мусиқий тадбирлар намойиш этиб, хизмат кўрсатишмоқда. Яхши дам-меҳнатга ҳамдам деганларидек, меҳнаткашлар ҳордиқ чиқаришларини таъминлаётган маданият маркази ходимларидан ниҳоятда мамнун бўлишмоқда.

Ўктам Бозорбоев,

“Қиличбой” Маданият маркази ходими.

Янгиликни бўлишинг: