"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Электрон рақамли имзо: Ўзбекистонда жорий этилиши, истиқболлари ва ҳуқуқий асослари

Электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо. 

Қонунда талаб этилган шартларга риоя этилган тақдирда электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир.  Электрон маълумотларни криптографик ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган белгилар кетма-кетлиги.  Электрон рақамли имзо маълумотлар блокига қўшиб қўйилади ва блокни қабул қилувчига,  манбани ва маълумотларнинг бутунлигини текшириш ҳамда сохталаштиришдан муҳофазаланиш имконини беради.  Ҳозирги кунга келиб,  айрим мамлакатлар қонунчилик йўли билан рақамли имзодан фойдаланишни лаёқатлилигини қонунлаштириб қўйганлар.  Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатга олиш марказлари томонидан берилади.

Бугунги  кунда  бутун жаҳонда бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда. Алоқа соҳасида ҳам ахборот технологиялари янги поғонага кўтарилмоқда. Бу ўринда электрон почта,  электрон ҳужжат алоҳида аҳамиятга эга.  Электрон почта ўзаро боғланган компютерлар тармоғи ёрдамида  матбуот хабарлари (матн,  расм,  чизма) ва ҳатто товушли ахборотни фойдаланувчига йетказиш учун хизмат қилади.  Чунингдек,  у исталган вақтда керакли маълумотни излаш ва ундан фойдаланиш имконини беради.

Электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган,  электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборотдир.

Электрон ҳужжат қуйидаги тушунчаларга асосланади: электрон рақамли имзо – электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

 Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити - электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган,  фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзонинг очиқ калити - электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган,  электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи,  ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги.

Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш - электрон рақамли имзонинг электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа. 

Ўзбекистон Pеспубликасининг 2001 йилда қабул қилинган “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ги  қонунида берилган таъриф бўйича электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

Ҳар қандай қоғозли ёзма хат ёки ҳужжатнинг охирида шу ҳужжатни тузувчиси  ёки тузиш учун жавобгар бўлган шахснинг имзоси бўлиши табиий ҳолдир.  Имзо қуйидаги иккита мақсаддан келиб чиқиб қўйилади.  Биринчидан,  маълумотни олган томон ўзида мавжуд имзо намунасига олинган маълумотдаги имзони солиштириб,  имзонинг ҳақиқий ёки сохталигига кўра шу маълумотнинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини аниқлайди.  Иккинчидан,  шахсий имзо маълумот ҳужжатининг юридик мақомини таъминлайди.  Бундай кафолат эса савдо–сотиқ,  ишончнома,  мажбурият ва шу каби битимларда алоҳида муҳимдир. 

Қоғозли ҳужжатларга қўйилган шахсий имзоларни сохталаштириш нисбатан мураккаб.  Чунки шахсий имзо фақат унинг муаллифи тафаккурининг ўзига хос бўлган кўпқиррали томонлари маҳсулидир.  Шунинг учун бундай имзо муаллифини ҳозирги замонавий илғор криминалистика услубларидан фойдаланиш орқали аниқлаш мумкин.  

 Ахборот-коммуникация тармоғида алмашинадиган электрон ҳужжатли маълумотлар ҳам қоғозли ҳужжат алмашинувидаги анъанавий шахсий имзо вазифасини бажарувчи каби электрон рақамли имзо билан таъминланиб,  электрон ҳужжат ва унинг манбасини ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини аниқлаш масаласи эчимини ҳал этилишини талаб этади.  

Электрон рақамли имзо қоғозли ҳужжат алмашинувидаги анъанавий шахсий имзо хусусиятларидан фарқли бўлиб,  иккилик саноқ тизими хусусиятлари билан белгиланадиган хотира регистрлари битларига боғлиқ.  Хотира битларининг маълум бир кетма-кетлигидан иборат бўлган электрон имзони кўчириб бирор жойга қўйиш ёки ўзгартириш компютерлар  асосидаги алоқа тизимларида мураккаблик туғдирмайди. 

Ҳозирда ЭPИ Интернет орқали ахборот алмашишнинг қонуний расмийлаштирилган жараёни ҳисобланади. Жумладан,  2003 йил 11 декабрда 562-II-сон Ўзбекистон Pеспубликаси “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ва 2004 йил 29 апрелда 611-II-сон “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” қонуни қабул қилинди.  Қонундан мақсад электрон рақамли имзодан фойдаланиш ва электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатларини тартибга солишдир.  Қонунга кўра электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ваколат берган махсус орган амалга оширади.  Буларга муҳим компонент сифатида бир қатор норматив ҳужжатлар,  давлат стандартлари ва Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинди.

2005 йил 8 июлда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ЭPИ дан фойдаланиш соҳаси бўйича махсус ваколатли орган деб эълон қилинди ва 2006 йилнинг 15 мартида Ўзбекистон Pеспубликасида интернет-банкинг,  ҳимояланган ҳужжат айланиши,  электрон тижорат ривожланишида муҳим ўрин эгаллайдиган очиқ калитли инфратузилма технологияларидан фойдаланувчи ЭPИ калитларини рўйҳатдан ўтказувчи марказ очилди. 

Ўзбекистон Pеспубликасининг электрон рақамли имзо бўйича давлат стандарти

Юқорида келтирилган ЭPИ алгоритмларининг асосий камчиликларидан бири,  бузғунчи криптотизим асосига олинган муаммони этарлича аниқ қўя олганда ва унинг бу муаммони ҳал қилишга ресурслари этарлича бўлганда,  қабул қилувчига келиб тушган рақамли имзо сохта бўлса,  имзоловчи шахсда имзонинг сохталигини исботловчи далиллар ва маълумотларнинг йўқлигидир.  Ўзбекистон миллий ЭPИ стандартини яратишда бу камчиликларни бартараф этишга эътибор берилди.   Унда модул арифметикасининг яширин йўллар жуфтига эга бўлган бир томонлама (параметрли) функсияси қўлланилади,  бунда ҳисоблашлар қийинлик даражаси бўйича даражага кўтариш амаллари каби энгил амалга оширилади,  функсияни тескарилаш эса дискрет логарифм муаммосини эчиш жараёнидагидан кам бўлмаган ҳисоблаш сарфлари ва вақт талаб қилади.  Анъанавий бир томонлама даражага кўтариш функсияси битта яширин йўлга эга бўлиб,  у ушбу бир томонлама функсиянинг хусусий ҳолидир.  Унда яширин йўллар сонининг учта бўлиши мумкинлиги бардошлиликни ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади. 

Назокат МАДИЯPОВА, Амударё тумани Давлат хизматлари маркази бош мутахассисис.

Янгиликни бўлишинг: