"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Тезкор давлат хизматлари кўрсатиш янги поғонага кўтарилмоқда

Аҳолининг, тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида фаолият кўрсатаётган Амударё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йилнинг 9 ойи давомида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Шу давр мобайнида кўрсатилган давлат хизматлари сони 12 минг 155 тани ташкил этди. Шундан 933 тасини юридик шахсларга, 10 минг 516 тасини жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлардир.

Ўтган 9 ой давомида туман Давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 171 юридик шахсга ва 390 нафар якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорга давлат хизмати кўрсатилган. Шу давр мобайнида Давлат хизматлари марказида қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича 145 та хизмат кўрсатилган бўлиб, уларнинг 37 таси юридик шахсларга, 107 таси якка тартибдаги тадбиркорларга, 1 таси эса хорижий корхоналарга тегишлидир.

Шунингдек, туман Давлат хизматлари кўрсатиш марказида сайёр тартибда ҳам давлат хизматлари кўрсатилишига алоҳида эътибор берилаяпти. Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида ушбу марказ томонидан жами 945 та сайёр давлат хизмати кўрсатилган бўлиб, унинг 83 тасини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматлар ташкил этади.

Айни кунда туман Давлат хизматлари марказида аҳолига, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга тезкор давлат хизматлари кўрсатишни янада янги поғонага кўтариш иложлари кўрилмоқда.

Мансур Содиқов, туман Давлат хизматлари

маркази директори.

Янгиликни бўлишинг: