"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

“СИЗ ОФТОБГА ЎХШАЙСИЗ...”

Манғит шаҳридаги 1-сонли мактаб нафақат туманимиз, балки мамлакатимизда кўплаб таниқли олимлар, шоирлар ва санъаткорлар илк таълим-тарбия олган ва мустақил ҳаётга учирма бўлган муассасадир.

Мактабда айни кунда ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда Гулнора Давлатёрова, Бахтиёр Шоназаров, Ўринбой Бобожонов, Ақлжон Саидова, Инобат Тожибоева, Шарофат Абдалова, Гулчеҳра Қурбонбоева, Дилором Pаимова, Гулнора Юсупова, Аптабида Абдумуродова, Тамара Жуманова, Гулнора Йўлдошева, Гулистон Мадраҳимова каби улкан тажриба ва маҳоратга эга бўлган ўқитувчилар ёш ўқитувчиларга ўрнак бўлишмоқда ва таълим сифати ва самарадорлиги ошишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Яқинда ушбу муассасада “Сиз офтобга ўхшайсиз, азиз муаллим!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчиларини жамлаган адабий тадбир мактабда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Саида Полвонова, Гулхан Усенова, Тўлғоной Муродбоеваларни ёшга доир пенсияга кузатишга бағишланди. Давра тўридан ўзлари умр бўйи ёш авлод камолоти йўлида меҳнат қилган мактаби билан хайрлашаётган фахрийлар жой олишди.

Кўп йиллик анъанага кўра, мактаб ўқитувчилар жамоаси нафақага кузатилаётган устозларни ана шундай қутлуғ кунга етганликлари билан табриклаб, кексалик гаштини суриб, узоқ умр кўришларини тиладилар.

– Сизларнинг ёш ўқитувчиларга ўргатган тажриба, маҳоратингиз ҳали бизга кўп асқотади, – деди мактаб директори Инобат Нуримбетова.

Табриклар табрикларга уланди, ҳамкасблар, шогирдлар кўнглидаги самимий тилаклар айтилди.

Муаллимларнинг офтобга қиёсланиши бежиз эмас. Зеро, офтоб оламни ёритганидек, ёш авлод қалбини илм зиёси ила ёритган муаллимлар ҳар қанча эътироф ва эҳтиромларга лойиқдир.

Санобар МУPОДОВА,

шу мактаб директорининг маънавият ва маърифат

ишлари бўйича ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: