"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Саломатлик ҳақида суҳбат

Шу йилнинг 10 октябрида туман кўптармоқли марказий поликлиникаси Саломатлик бўлинмаси ташаббуси билан 22 сон ўрта мактабда “Саломатлик сабоқлари” номли давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида мактаб ўқитувчилари, юқори синфлар ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда Саломатлик бўлинмаси шифокори Т.Саидова “Соғлом овқатланишнинг аҳамияти”, туман Тиббиёт бирлашмаси болалар жонлантириш бўлими мудири Э.Хидиров “Туғма ва ирсий касаллликлар ва уни даволаш йўллари”, акушер-гинеколог шифокор Ҳ.Тўраева “Қизлар репродуктив саломатлиги” мавзуларида маъруза қилдилар.

Замонавий тиббиётнинг аниқлашича, инсон соғлом ва бахтиёр яшаши кўп жиҳатдан ўзига боғлиқ. Ҳар кимнинг соғлом яшаш тарзига интилиши, тиббий маданиятининг юқорилиги бунда муҳим ўрин тутади.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, ўтказилган “Саломатлик сабоқлари” деб номланган давра суҳбати муҳим аҳамиятга эгадир.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: