"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Туман Давлат хизматлари маркази: 1656 нафар болаларга давлат МТМларига йўлланмалар берилди

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг вилоятларидаги шаҳар ва туман марказлари ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, аҳолига тез, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш мазкур тузилмаларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Шу кунга қадар “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш имкониятидан фақатгина тадбиркорлик субьектлари фойдаланиб келган бўлса, шу йилнинг 1-апрелидан бошлаб фуқароларга ҳам “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди. Янги тузилманинг асосий мақсади ва вазифалари тадбиркорлик субьектлари ҳамда фуқароларга давлат хизматларини сифатли, тезкор, қулай усулда кўрсатишдан иборатдир.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича жами 1323 та ариза келиб тушган бўлиб, 1323 та фуқароларга хизматлар кўрсатилди, Мактабгача таълим муассасаларига ариза бериш бўйича Амударё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жами  3809 та ариза қабул қилинди. Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 1656 та болаларга йўлланмалар берилди.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича агар зарур бўлса имтиёздан фойдаланиш мумкин қуйидагилар имтиёзли ҳисобланадилар.

Ногиронлиги бўлган шахснинг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами).

Уч ва ундан зиёд боласи бор оила фарзанди (туғилиш ҳақида гувоҳномалар серияси ва рақамлари).

Ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами).

Талаба ёки педагог фарзанди (муассаса номи, директор (ректор) буйруғи рақами.

Етим ёки ота-она қаровидан маҳрум бола (вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами).

Бошқа муассасадан кўчирилган бола (муассаса номи, қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами).

Ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада тарбияланаётган бола (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича агар зарур бўлса имтиёздан фойдаланиш мумкин. Ариза берувчи шахс имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат ёки унинг нусхасини олиб келса имтиёзли рўйхатга киритилади, бунда имтиёз ҳуқуқи бор аризачиларнинг болаларига мактабгача таълим муассасасида бўш жой бўлса навбатсиз йўлланма берилади.

Нафиса Худайбергенова, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: