"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Хотин-қизлар спорт ҳафталиги давом этмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти бошчилигида жорий йилнинг 20 сентябрь куни бўлиб ўтган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида”ги мажлис баёни ва календарь режаси ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 8-13 октябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида корхоналар, таълим муассасалари, истироҳат боғларида оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотлари ўтказилмоқда, бундай машқларнинг инсон саломатлиги учун фойдалилиги тарғиб қилинмоқда.

Амударё туманида ҳам спорт ҳафталиги доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Душанба куни 27 минг нафардан ортиқ, сешанба куни 30 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирокида маҳаллалар, таълим муассасалари, касб ҳунар коллежлари ва истироҳат боғларида оммавий тарзда бадантарбия машқлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида турли хил спорт тадбирлари ўтказилмоқда. 8 октябрь куни волейбол бўйича ўтказилган мусобақаларда 187 нафар иштирокчилар, шундан 67 нафари уюшмаган аёллар, 9 октябрь куни ўтказилган велопойга мусобақаларида 77 нафар аёл-қизлар шундан 6 нафари уюшмаган аёллар қатнашдилар.

10 октябрь куни эрта тонгдан бошлаб 4 та жойда оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотлари ўтказлди. Шу куни туманимиз аёллари спортнинг стол тенниси  тури бўйича ҳам куч синашдилар.

Бугун - 11 октябрь куни эрта тонгдан бошланган бадантарбия машғулотлари 11 октябрь - Халқаро қизлар куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирларга уланиб кетди.

Спорт тадбирлари давом этмоқда.

Янгиликни бўлишинг: