"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ: 11 млрд. сўм инвестиция киритилиб, 187 та янги иш ўринлари яратилади

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақалпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Амударё туманидаги “Амударё пахта тозалаш” АЖнинг эски бино-иншоотлари негизида кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ушбу кичик саноат зонасининг 14,3 га. бўлган ер майдони ва 13,6 минг кв.м. бўлган бино ва иншоотлар ер майдонлари учун тендер савдолари ўтказилди.

Мазкур тендер савдоларида умумий қиймати 11 млрд. 501 млн. сўмлик инвестициялар киритишни ва 187 та янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган 26 нафар тадбиркор иштирок этди. Тендер савдолари якунига кўра тадбиркорларга жами 42,5 кв. метр, яъни 4,25 га. ер майдони ажратиб берилди.

Айни кунда ушбу кичик саноат зонасида муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш, бу ерга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви олиб келишни тезлаштириш каби ишлар режалаштирилмоқда.

Бу режаларга асосан кичик саноат зонаси ичидаги ва унга олиб келувчи жами 4,8 км. узунликдаги йўлларни жорий ва мукаммал таъмирлаш учун 1 млрд. 365 млн. сўм, ичимлик суви тармоғини тортиш учун 16,2 млн. сўм пул сарфланиши белгиланган.

Ҳозирги кунгача кичик саноат зонасида электр тармоқларини таъмирлаш ва унинг айрим қисмини янгилаш бўйича 149 млн. сўмлик ва табиий газ тармоқларини таъмирлаш ишларига 123 млн. сўмлик маблағ сарфланди.

Кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар орқали йилига 150 тонна мева-сабзавотни қуритиш, 74 тонна мева-сабзавот маҳсулотларидан джем ишлаб чиқариш, 1300 тонна қизилмия илдизини қайта ишлаш, 48 тонна қуюлтирилган сут, творог, сметана маҳсулотларини тайёрлаш, 194 тонна мотор мойини қайта ишлаш, 36 минг дона тайёр тикув маҳсулотларини, 24 минг дона эшик, дераза, мебель маҳсулотларини тайёрлаш, 100 тонна мих ҳамда 33 минг метрлик сим тўр, 97 минг дона темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган янги тармоқлар ташкил этилмоқда.

Ушбу кичик саноат зонасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари иқтисодиётимиз ривожига ва халқ фаровонлигига катта ҳисса қўшади, деб умид қиламиз.

У.БОЗОPБОЕВ, туман Давлат солиқ

инспекцияси бўлим бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: