"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ХОТИН-ҚИЗЛАP ЎPТАСИДА СПОPТ ҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Жисмоний тарбия ва спорт соғлом турмуш тарзини яратишда жуда катта аҳамиятга эга. Шу боис соҳани ривожлантириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифаларни ижро этиш мақсадида туманимизда оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Ёшлар ўртасида 1-6 октябрь кунларида ўтказилган спорт ҳафталиги 8 октябрдан бошлаб хотин-қизлар ўртасида давом эттирилди.

 

Ҳафталик 8 октябрь куни Амударё академик лицейида спортчи аёл-қизлар ўртасида волейбол мусобақасидан бошланди. Шунингдек, 9 октябрь куни белгиланган масофа оралиғида веломарафон мусобақаси, 10 октябрь куни стол тенниси, 11 октябр куни енгил атлетиканинг бадиий ва спорт гимнастикаси, акробатик ва гимнастрада турлари бўйича мусобақалар ҳамда 12 октябрь кунида шахмат-шашка бўйича беллашувлар ўтказилиб борилмоқда.

Ҳафталик давомида ҳар куни эрталаб мавжуд спорт иншоотлари, таълим муассасалари спорт майдончаларида эрталабка бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, ҳудудлардаги аёл-қизлар жалб этилмоқда.

Ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган аёл-қизларга ташкилотчилар томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар бериб борилмоқда.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: