"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

PЕЖА ОPТИҒИ БИЛАН УДДАЛАНДИ

“Полвонниёзбек” фермер хўжалиги Тошёп овулидаги илғор хўжаликлардан биридир. Бу йил хўжаликнинг 39 гектар ерига пахта экилди ва парвариш қилинди. Хўжалик ишчиларининг фидокорона, машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган мўл ҳосил айни кунларда йиғиб-териб олинмоқда.

–Терим суръатини ошириб, режани ўз вақтида уддалаш учун терим отрядини ташкил қилдик. Илғор ишчиларимиздан Азим Душамов бош-қош бўлаётган отрядимиз пудратчилардан, уюшмаган аҳоли ва Ёшлар иттифоқи аъзоларидан иборат. Уларга терган пахталари учун кунига ҳақ тўлаб борилмоқда -, дейди “Полвонниёзбек” фермер хўжалиги раиси Шерзод Оллаберганов.

Хўжалик томонидан давлатга кунига 5 тонна пахта топширилиб борилди ва шу кунга қадар режадаги 85 тонна ўрнига 94 тонна пахта топширилиб, режа ортиғи билан бажарилди. Куннинг очиқ кунларидан унумли фойдаланаётган чевар теримчилардан Ж.Матқурбонова кунига 200 кг.дан, P.Қурбонбоева 180 кг.дан, Т.Давлатёрова ва Х.Дўстлоновалар 150 кг.дан, шунингдек, У.Худойберганова, М.Одилова, М.Ўрозбоева, М.Душамова, С.Душамовалар 100 кг.дан, ёш теримчи қизлардан М.Собирова, М.Хўжамуродова, М.Эркабоевалар эса 80-90 кг.дан пахта териб, хирмонга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Pежани ортиғи билан бажаришга эришган хўжалик теримчилари янада жўшқинлик билан теримни давом эттиришмоқда.

Гулшод СОБИPОВА, туман Хотин-қизлар

қўмитаси мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: