"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ТЕPИМ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Куюккўпир” овулидаги “Достон пахтакор” фермер хўжалигининг жами ер майдони 41 гектарни ташкил қилади. Бу йил шундан 27 гектарига пахта экилди. Деҳқонлар учун оғир кечган бу йилги шароитга қарамасдан барча қийинчиликларни енгиб ўтган хўжалик ишчилари даладаги ғўза ниҳолларини етилтириб парваришлашга эришишди.

–Пахта экилган барча майдонлардаги ғўза қатор оралари ҳар суғориш олдидан шудгор қилинди-, дея сўзлайди фермер хўжалик раиси Амин Матякубов.

–Суғориш билан бирга маҳаллий ўғит билан шарбат усулида озиқлантирилиб ҳам борилди. Ниҳолларни озиқлантиришда кимёвий ўғитдан ҳам фойдаланилди. Ишчилар билан биргаликда пахтадан мўл ҳосил етиштириш учун бор куч-ғайратимизни сарфладик.

“Достон пахтакор” фермер хўжалигида пахта далаларидаги ҳосилни териб олишга 11 нафар пудратчидан ташқари, 60 дан зиёд теримчилар жалб қилинди. Илғор теримчилардан Замира Эрназарова, Дилдора Тангриберганова, Олия Матёкубова, Нигора Бобожонова ва бошқалар кунига 100 кг.дан зиёд пахта териб топшириб, хўжаликнинг режаси муддатидан олдин бажарилди. Давлатга режадаги 54 тонна ўрнига шу кунга қадар 63 тонна пахта топширилди. Фермер хўжалик теримчиларига терилган пахта учун шу куннинг ўзида ҳам тўлаб борилмоқда. Шунингдек, тушлик маҳалида иссиқ овқат ҳам берилмоқда.

-Биз ҳозирча пахтадан 100 млн.дан зиёд соф даромад олишни чамалаяпмиз. Шунга яраша режаларимиз ҳам бор. Хўжалигимиз томорқаларини кенгайтириб, сервис хизмат кўрсатишни йўлга қўйишни ва иш ўринларини кўўрайтиришни мўлжаллаяпмиз-, дейди мамнуният билан “Достон пахтакор” фермер хўжалиги раиси Амин Матёкубов.

Хўжалик далаларида ҳали ҳосил мўл. Терган пахталари учун ҳар куни пул олиб, маблағга эга бўлаётган теримчилар кўтаринки руҳ билан терим суръатини янада оширишмоқда.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: