"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

ДЕҲҚОНЧИЛИК ДАPОМАДЛИ СОҲАГА АЙЛАНМОҚДА

Узоқ йиллар пахтачилик бригадасини бошқарган отамдан ўрганган тажрибаларимга таяниб, мен ҳам фермер бўлдим. Хўжаликни юритиш учун ҳисоб-китобни пухта юритиш, соҳага жорий этилаётган янгилик ларни ўрганиш, ислоҳотлар талаби даражасида ишлаш лозим экан.

Астойдил интилган деҳқоннинг меҳнати ерда қолмайди. Хўжалигимизнинг 40 гектар пахта майдонида юқори ҳосил етиштиришга эришдик ва режадаги 83 тонна пахта йиғиб-териб топшириб, 1 октябр кунигача умумий ҳосилимизни 90 тоннага етказдик. Бироқ терим давом этаяпти, далаларимизда ҳосил эса ҳали мўл.

Теримчиларни дала бошида ҳар куни иссиқ овқат, чой билан таъминлаб, терилган пахта пули ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинаётгани йиллик режани барвақт адо этишимизга асос бўлди.

Ҳа, деҳқоннинг меҳнати қадрланса, шароит яратилса, натижаси ҳам қувонарли бўлар экан.

Хўжалигимизда пахтадан ташқари 4 гектар картошка, 4 гектар буғдойдан ҳам юқори ҳосил олдик. Буғдойдан бўшаган ерларга экилган сабзи, мош, кузги картошка каби такрорий экинларимиз ривожи ҳам яхши.

Фидойи меҳнатларимиз туфайли хўжалигимизнинг ҳам, ижарачиларимизнинг ҳам жорий йилги деҳқончиликдан даромади юқори бўлди.

Ҳа, эндиликда деҳқончилик ҳам даромадли соҳага айланмоқда.

Кузги сарҳисобда юзлари ёруғ бўлган туманимиз пахтакорларини бутун халқини юксак “оқ олтин” хирмони бунёд этилиб, йиллик шартномавий режа адо этилганлиги билан қизғин табриклайман, машаққатли меҳнатларининг баракасини тилайман.

Исмоил ТАЖИМУPОТОВ, “Тажимуротов Исмоил”

фермер хўжалиги раиси.

Янгиликни бўлишинг: