"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

НИЛУФАPНИНГ ДУНЁСИ

Туманимизда интилувчан, ижодий изланувчан ёшлар кўп. Сўнгги икки-уч йил ичида ўзларининг фикр доираси кенглиги, билимдонлиги билан ажралиб турадиган истеъдодли ёшлар, айниқса, бадиий ижод соҳасида ўз қобилиятларини намоён этишмоқда. Қундузой Юсупова, Умида Эрдошева, Дилдора Pажабова, Ирода Ердошева, Динора Каримбоева, Азиза Мадраҳимова, Беҳзод Аллақулов, Сардорбек Кенжабоевлар аллақачон илк китобларини шеърият мухлисларига тақдим этишди.

Туманимиз ёш ижодкорлари сафига қўшилаётган Нилуфар Озодова ҳам ижод машаққатларини юракдан ҳис этиб, сабр-бардош билан олдинга интилаётганлардан. У ўзининг жажжи китобчасини “Нигоҳимдаги дунё” деб номлабди. 2018 йилда “Қарақалпақстан” нашриётида чоп этилган Нилуфарнинг илк китобчасини варақлар экансиз, унинг нигоҳларида акс этган дунёнинг турфа рангларини кўрасиз. Унинг Ватан, дўстлик, табиат мавзусидаги шеърларида киндик қони томган тупроққа чексиз муҳаббат, она табиатга нисбатан меҳр, бир-бировга самимий муносабат акс этиб туради.

Нилуфарнинг шеърларида аксарият ёш ижодкорларнинг машқларидаги каби камчиликлар ҳам бор. Айниқса, Нилуфарнинг сўз бойлиги етишмаслиги боис, қофиябозликка берилиб, шеърий талабларга амал қилмаслиги натижасида шеърларида ички оҳанг ҳамда вазн бузилиши ҳолатлари кузатилади. Нилуфар келажакда бу каби нуқсонлардан холи шеърлар ижод этишига ишонамиз. Ижодда ўз дунёсини яратишга интилаётган шоира қизимизга баркамоллик тилаймиз.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: